Линклар

logo-print

Ҳизбуллоҳ раҳнамоларидан бири вафот этди


Ливан пойтахти Байрутда таниқли шиа уламоларидан бири Муҳаммад Ҳусайн Фадлаллоҳ 75 ёшда оламдан ўтди.

Фадлаллоҳ 1982 йилда Ливанда ташкил қилинган Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг етакчи диний раҳнамоларидан бири ҳисобланган. Эронда амалга оширилган ислом инқилобини қўллаб-қувватлаган Фадлаллоҳ ўз чиқишларида бир неча бор АҚШ ва Исроил сиёсатини кескин танқид қилган.

1995 йилда эса АҚШнинг ўша даврдаги президенти Билл Клинтон Муҳаммад Ҳусайн Фадлаллоҳни терроризмни қўллаб-қувватловчи шахслар рўйхатига киритган эди.
XS
SM
MD
LG