Линклар

logo-print

Клинтон Бокудан Ереванга етиб келди


АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Арманистон сафарини бошлади.

Сўнгги хабарларга кўра, Ереван аэропортида Ҳиллари Клинтонни мамлакат ташқи ишлар вазири Эдуард Налбалдян қарши олган. Ереванда Клинтон хоним Арманистон президенти Серж Саркисян билан учрашади.

Арманистондан сўнг АҚШ Давлат котиби Грузияга сафар қилишни режалаштирган.

Куннинг биринчи ярмида Бокуга сафар қилган Клинтон хоним Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, бир қатор масалалар, жумладан, хавфсизлик, ўзаро алоқалар ривожи ва Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.

АҚШ Давлат котиби Озарбайжон расмийлари билан учрашувда мамлакатда қамалган икки блоггер тақдиридан хавотир билдирди.

Озарбайжонлик ёшлар билан давра суҳбати қилган Ҳиллари Клинтон президент Илҳом Алиев билан ўтказилган сўзлашувлар чоғида мамлакатда қамалган икки таниқли блоггер масаласини ҳам кўтарганини маълум қилди.

Ўтган йил Аднан Ҳожизода ва Эмин Милли мамлакат расмийларини ҳажв қилувчи видеони интернетга жойлаштиргандан сўнг ҳибсга олинган ва безориликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG