Линклар

logo-print

Остонада Евросиё иқтисодий ҳамжамияти саммити очилади


Қозоғистон пойтахти Остонада бугун Евросиё иқтисодий ҳамжамиятининг давлатлараро кенгаши саммити очилади.

Россия, Қозоғистон, Беларус, Тожикистон ва Украина раҳбарлари иқтисодий бўҳрон оқибатларини биргаликда бартараф этиш йўлларини муҳокама этишади.

Саммит доирасида Божхона иттифоқига аъзо давлатлар – Россия, Беларус ва Қозоғистон президентларининг учрашуви ҳам бўлади.

Саммит арафасида Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Сўзлашувлар давомида икки томонлама муносабатлар муҳокама этилди. Ўтинбоева Қирғизистоннинг президенти сифатида расман фаолиятини якшанба кунидан бошлади ва бу унинг илк ҳорижий сафаридир.

Бугун Бишкек раҳбари Остонада Россия президенти Дмитрий Медведев билан ҳам учрашади. Ўш ва Жалолободдаги ўтган ойги зўравонликлар Ўтинбоева ва Медведев учрашуви диққат марказида бўлиши кутилаётир.
XS
SM
MD
LG