Линклар

logo-print

Назарбоев яна бир муддат президент бўлмоқчи


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия телеканалига берган суҳбатида соғлиги йўл қўйса, кейинги муддат ҳам лавозимида қолишини айтди.

6 июл куни 70 ёшни қаршилайдиган Назарбоев Россия телеканалининг "Вести" кўрсатуви мухбири билан суҳбатда мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ва саноатни ривожлантириш дастурларини охирига етказиш ниятида эканини билдирди.

Остона раҳбарига кўра, бу дастурлар орқали 2020 йилга бориб мамлакатда ишлаб чиқаришни икки баравар ошириш ва иқтисодни 50 фоизга кўтариш мўлжалланган.

Ўтган ой Қозоғистон парламенти президент Нурсултон Назарбоевга "элбоши" мақоми бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга "Элбоши" унвонини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Нур Отан партияси томонидан илгари сурилди.

Қонун лойиҳасида Назарбоевга президентлик лавозимидан кетганидан кейин ҳам судга тортилишдан дахлсизлик ҳамда ҳукумат сиёсатига таъсир ўтказиш каби бир умрлик махсус ҳуқуқлар бериш кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG