Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон Грузияга сафар қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Грузияга сафарини бошламоқда.

Тбилисида президент Михаил Саакашвили билан бўладиган музокараларда Клинтон хоним давлатлар ўртасидаги муносабатлар ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

АҚШ Давлат котиби, шунингдек, Грузия фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда мухолифат билан учрашади.

Грузияга келиш аввалида Ҳиллари Клинтон Ереванда Арманистон президенти Серж Саркисян, ундан аввал эса Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, бир қатор масалалар, жумладан, хавфсизлик, ўзаро алоқалар ривожи ва Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.

Тбилисига келишидан олдин Клинтон Гурзия ҳудудий яхлитлиги масаласида АҚШ ва Россия қарашлари ҳали ҳам фарқли бўлиб қолаётганини қайд этди.

АҚШ Давлат котиби ўзининг Шарқий Европа ва Кавказ бўйлаб сафари давомида Украина, Полша, Озарбайжон ва Арманистонда бўлди.
XS
SM
MD
LG