Линклар

Исроил яна тинчлик музокараларига қайтмоқда


Исроил мудофаа вазири Эхуд Барак бугун Фаластин Мухторияти бош вазири Салом Файёд билан учрашади.

Томонлар Исроил ва Фаластин ўртасида 2009 йил Ғазодаги амалиётлардан сўнг узилиб қолган мулоқотни қайта тиклаш масаласини муҳокама этишади.

Ҳозирча сўзлашувлар қаерда ўтказилиши эълон қилинмаяпти. Учрашув арафасида Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу тинчлик жараёни тикланиши тарафдори эканини билдирди.

Нетаняҳу бу масала Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан бўладиган бугунги сўзлашувларда бош мавзу бўлишини билдирди.

Фаластин томони тинчлик музокараларини бошлашдан аввал Исроил ҳукумати босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар-жой бинолари қурилишини тўхтатиши лозимлигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG