Линклар

Полшадаги сайловда Коморовский олдинда


Полша президентлигига номзод Ярослав Качинский якшанба кунги сайловдан кейин мағлубиятини тан олиб, рақиби Бронислав Коморовскийни ғалаба билан қутлади.

Полша президентлигига номзод Ярослав Качинский якшанба кунги сайловдан кейин мағлубиятини тан олиб, рақиби Бронислав Коморовскийни ғалаба билан қутлади.

4 июл куни бўлиб ўтган президентлик сайловининг дастлабки натижасига кўра¸ Коморовский рақиби Ярослав Качинскийдан 5 фоиз кўпроқ овоз олишга муваффақ бўлган.

Полшада ўтказилган иккинчи давра президентлик сайловида Бронислав Коморовский олдинда бормоқда.

Сайлов варақаларининг 95 фоизидан кўпи санаб бўлингач, Коморовский рақиби Ярослав Качинскийдан беш фоиз кўпроқ овоз қозонгани маълум бўлди.

Марказий сайлов комиссияси овоз бериш расмий натижаларини бугун куннинг иккинчи ярмида эълон қилади.

Экзит пол, яъни сайлов участкалари олдида ўтказилган дастлабки сўровлар натижалари ҳам "Фуқаролик платформаси" партияси томонидан кўрсатилган номзод Сейм маршали Бронислав Коморовский рақиби, апрел ойида Смоленскдаги авиаҳалокатдан ҳалок бўлган Полшанинг собиқ президенти Лех Качинскийнинг эгиз укаси Ярослав Качинскийдан икки фоиз кўпроқ овоз қозонганини кўрсатган эди.

Ярослав Качинский мағлубиятини тан олиб, рақиби Бронислав Коморовскийни ғалаба билан қутлади.

- Бронислав Коморовскийни табриклайман ва барчага, айниқса мени қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдираман, деди Качинский.

Якшанба кунги сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг эллик фоизидан кўпи қатнашган.

Сайловнинг биринчи босқичида ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган эди.

Коморовский биринчи босқичда сайловчиларнинг 41.5 фоиз овозини, Качинский эса 36.5 фоиз овозини қозонган эди.

Ушбу муддатидан аввал ўтказилаётган сайловлар Полша президенти Лех Качинскийнинг фожиали ўлимидан қарийб уч ой ўтиб амалга ошди.

10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятида самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 96 киши, жумладан, Полша президенти Лех Качинский ва рафиқаси ҳамда Полша ҳукуматининг ўнлаб юқори лавозимли расмийси нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG