Линклар

Клинтон Арманистонда қабул қилинган янги қонундан хавотирда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Арманистонда оммавий ахборот воситалари тўғрисида яқинда қабул қилинган қонун АҚШ маъмурияти хавотири ошишига сабаб бўлганини айтди.

Ҳиллари Клинтон Ереван шаҳрида фуқаровий жамият вакиллари билан учрашув чоғида шундай баёнот берар экан, мамлакат раҳбарияти бу қонунни кузга қадар ўзгартириши мумкинлигини айтди. Унга кўра, мамлакат раҳбари Серж Саркисян АҚШ Давлат котиби билан учрашув чоғида Клинтон хонимни бунга ишонтирган.

Ўтган ойда парламент тасдиғидан ўтган қонунда Арманистон телевидениеси ва радиоси фаолиятини тартибга солиш кўзда тутилган.

Мамлакатда бундай қонун қабул қилинишига қарши бўлганлар ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бу ҳужжат телевидение ва радиодаги ҳур фикрлиликни чеклашидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG