Линклар

Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни узиши мумкин


Агар Исроил томони Туркиянинг Ғазога гуманитар ёрдам ортилган кемасига ҳужум учун кечирим сўрамаса ҳамда бу ҳаракатнинг адолатсиз эканини тан олмаса, Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни узади.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли шундай баёнот берди.

Тўққиз туркнинг ўлимига сабаб бўлган 31 май кунги ҳужум боис бугунга қадар Анқара Исроилдаги элчисини чақириб олган. Бундан ташқари, Исроил ҳарбий самолётлари учун ўз ҳаво йўлакларини ҳам беркитиб қўйган.

Бу Исроил томони мазкур воқеа юзасидан халқаро тергов ўтказиш талабини рад этиб, кечирим сўрашни истамаганига жавобан амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG