Линклар

logo-print

Полша сайловларида Коморовский етакчилик қилмоқда


Полшада ўтган президентлик сайлови дастлабки натижаларига кўра, сайловчиларнинг 52,63 фоизи овозини тўплаб президентликка номзод Бронислав Коморовский етакчилик қилмоқда.

Мамлакат расмий телевидениеси хабарига кўра, якшанба куни бўлиб ўтган сайловда берилган овозларнинг 95 фоизи санаб бўлинган.

Коморовскийнинг рақиби, Қонун ва адолат консерватив партияси етакчиси Ярослав Качинский эса 47,37 фоиз овоз тўплаган.

Сайловнинг расмий натижаси 5 июл куни кечга қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалги президент Леҳ Качинский ва Полша ҳукуматининг қатор юқори лавозимли амалдорлари ўлимига сабаб бўлган 10 апрел фожиаси боис мамлакатда муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказилди.
XS
SM
MD
LG