Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:52

Самарқандлик йигит Москвада жонига қасд қилди


4 июл куни Москванинг Отрадное метро бекатида худкушлик содир этилди. Пойтахтнинг 8- транспорт милицияси бўлимида ўз жонида қасд қилган шахснинг Ўзбекистон фуқароси эканини маълум қилишди:

- Худкушлик содир этган шахс самарқандлик Мамадалиев Асқар Кушотович ёки Куротович, 1975 йилда туғилган. Якшанба куни соат 15:30 ларда метрода поезд остига ўзини ташлаган. Уни поезд тагидан олиш учун 20 минутга поезд қатнови тўхтатилди. Шифокорлар етиб келгунча у жон таслим қилиб бўлган эди. Ҳозирда у Москванинг 10- ўликхонасига олиб кетилган, дея хабар берди милиция ходими.

Ўликхона вакилларига кўра¸ ҳозирча Асқар Мамадалиевни ҳеч ким қидириб келмаган. Худкушлик сабаблари ҳам ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG