Линклар

Медведев барча қирғизистонликларга ёрдам ваъда қилди


Россия президенти Димитрий Медведев Москва Қирғизистонга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Астанада ўтаётган Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева билан учрашган Медведев¸ миллатидан қатъий назар¸ Қирғизистон фуқароларининг барчасига бирдек ёрдам беришга чақирди.

Ўз навбатида Ўтунбаева Россия президентига миннатдорчилик билдира туриб: “Шу қисқа вақт ичида мен ўз ортимда Россиянинг таянчини ҳис қилдим”, дея таъкидлаганини ёзмоқда РИА-Новости агентлиги.

Айни пайтда Ўтунбаева Қирғизистонда вазият аввалгига нисбатан ҳозир сокин кўринса-да¸ аслида яна янги зўравонликлар тўлқини кўтарилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод вилоятларида бўлиб ўтган миллий низо чоғида расмий маълумотларга кўра, 300 га яқин, норасмий маълумотларга кўра эса 2000 дан ортиқ киши қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG