Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:52

Зўравонликлардан етказилган моддий зарар ҳажми озайтирилди


Қирғизистон жанубидаги воқеалар чоғида Жалолобод вилояти бўйича 465 миллион 807 минг 441 қирғиз сўми миқдорида зарар кўрилган.

Бу ҳақда 24.kg сайтининг хабар қилишича, етказилган моддий зарарни аниқлаш бўйича ишлаётган махсус комиссия Жалолобод шаҳрида 171 объект, жумладан, 116 та турар-жой, 7 та давлат тасарруфидаги бино, 20 та савдо дўкони ва 28 та кафени ёндирилган, деб қайд этган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Жалолобод вилоятида жами 602 та объект ёниб кетган.

Ўш шаҳрида эса комиссия 590 та турар-жой биноси ва 74 та тижорат объектини кўздан кечирган.

Бунга қадар вазирлик расмийси Дуйшенкул Чўтўнов Ўш вилоятида 744, Жалол-ободда 642 та уй ёнгани аниқланганини айтган эди. Бу эса ҳозир эълон қилинаётган рақамлардан қарийб 100 тага кўпдир.

Айни пайтда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги текширув ишлари ҳали давом этаётганини айтмоқда.

UNOSAT — БМТ нинг Операцион сунъий йўлдош дастури ёрдамида таълим ва тадқиқотлар институти берган маълумотга кўра, Ўш шаҳри марказининг ўзида 1 807 та уйга зарар етказилган. Булардан 1 749 таси ёниб битган, 58 тасига жиддий зарар етган. Ўш шаҳри бўйлаб эса, дастлабки маълумотларга кўра, жами 2 000 дан 3 000 тага қадар уйга зарар етказилгани тахмин қилинмоқда.

Шу тариқа зарар етказилган уйларнинг бир-биридан жиддийгина фарқ қилаётган расмий ва норамий ҳисоб-китоби олинаётган бир кезда Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш ҳамда ривожлантириш давлат дирекцияси ҳамда Ўш маъмурияти расмийлари шаҳарда иккита кўп қаватли бино қурилиши режасини маъқуллади.

Қирғизистон жанубидаги фожиаларда жабр кўрган аҳолига мўлжаллангани айтилаётган бу биноларда нечтадан квартира бўлиши ва қандай квартиралар бўлиши ҳақида ҳозирча маълумот берилаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG