Линклар

Покистон ҳукумати сиёсий партия ва диндорлардан ёрдам сўрамоқда


Покистон Бош вазири мамлакатдаги сиёсий партия ва диний доиралар етакчиларини жанггари гуруҳларга қарши курашда ҳукумат ҳамда армияга ёрдам беришга чақирди.

Вилоят етакчилари ва ҳукумат вакиллари учрашувида сўзлаган Юсуф Ризо Ғилоний терроризмга қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқиш учун миллий анжуман ўтказиш таклифини ўртага ташлади.

Ғилонийнинг бу баёноти Лаҳор шаҳрида камида 42 кишининг ҳаётига зомин бўлган, яна 175 кишини жароҳатлаган ҳудкуш ҳужумидан тўрт кун ўтиб янгради.

Айни пайтда Покистон расмийлари Толибон ҳаракатининг қидирувда бўлган дала қўмондонларидан бири ўлдирилгани ҳақида ҳам баёнот тарқатди.

Шимолий Вазиристон минтақасида борган тўқнашувлар чоғида ўлдирилгани айтилаётган Амруллоҳ Маъсуд Покистондаги толибларнинг етакчи қўмондонларидан бири саналар эди.
XS
SM
MD
LG