Линклар

Каримов зўравонлик жабрдийдаларига ёрдам берганларни тақдирлади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қирғизистон жанубида содир этилган фожиали воқеалар оқибатида жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда алоҳида хизмат қилган Андижон вилоятининг бир қатор фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларини мукофотлаш ҳақида фармон чиқарди.

"Ўзбек халқига хос гуманизм, бағрикенглик ва меҳр-муравват фазилатларини амалда намоён этиб, кўмакка муҳтож бўлганларга ҳар томонлама беғараз ёрдам кўрсатишда ўзини аямасдан хизмат қилганлар орден ва медаллар билан мукофотлансин", дейилади фармонда.

Ўзбекистон томони ўтган ой Ўш ва Жалолободдаги зўравонликлар чоғида 100 мингдан зиёд қочқинни қабул қилган қилган, аммо икки хафта ўтиб, улар Қирғизистонга қайтарилган эди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон этган янги рақамларга кўра, мамлакат жанубидаги этник зўравонликларда 309 киши ҳалок бўлган, 2 минг 319 киши яраланган.

Мустақил манбалар эса икки мингдан зиёд одам зўравонлик қурбони бўлганини айтишади.
XS
SM
MD
LG