Линклар

Полша президентлигига Коморовский сайланди


Полшада якшанба куни ўтказилган президентлик сайловининг расмий натижалари эълон қилинди. Унга кўра, "Фуқаролик платформаси" партияси томонидан кўрсатилган номзод Сейм маршали Бронислав Коморовский ғолиб чиққан.

У рақиби, апрел ойида Смоленскдаги авиаҳалокатдан ҳалок бўлган Полшанинг собиқ президенти Лех Качинскийнинг эгиз укаси Ярослав Качинскийдан қарийб тўрт фоиз кўпроқ овоз қозонган.

Ушбу муддатидан аввал ўтказилаётган сайловлар Полша президенти Лех Качинскийнинг фожиали ўлимидан қарийб уч ой ўтиб амалга ошди.

10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятида самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 96 киши, жумладан, Полша президенти Лех Качинский ва рафиқаси ҳамда Полша ҳукуматининг ўнлаб юқори лавозимли расмийси нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG