Линклар

Обама Вашингтонда Нетаняҳуни қабул қилади


АҚШ президенти Барак Обама бугун Вашингтонда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашади.


Яқин Шарқдаги вазият, Исроил ва Фаластин ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини бошлаш масаласи Вашингтон музокараларининг диққат-марказида бўлади.


Исроил қўшинлари 2008 йил оxирида Ғазо минтақасига бостириб киргандан сўнг Фаластин раҳбарияти тинчлик музокараларидан чиқишини эълон қилган.


Нетаняҳунинг Вашингтон сафари арафасида эса Исроил ҳукумати бир неча йил давомида қамалда қолаётган Ғазо минтақасига кўпроқ ëрдам олиб киришга рухсат беришини маълум қилди.


Яқинда Исроил хавфсизлик кучлари Ҳамас назорати остида қолаётган Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларда рейд ўтказгандан сўнг халқаро ҳамжамият расмий Тел-Авивдан Ғазо қамалини юмшатишни талаб қила бошлади.


Обама ва Нетанаяҳу учрашувида, шунингдек Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятнинг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG