Линклар

Латвия дипломатлари раҳбари Тошкентга келади


Латвия Ташқи ишлар вазири Аивис Ронис Ўзбекистонга сафар қилади.


Латвия нашрларининг хабар қилишича, 6-8 июл кунлари амалга ошириладиган сафар давомида Аивис Ронис Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳамда Мудофаа вазири Кобул Бердиев билан учрашади.


Мазкур учрашувлар чоғида асосан Ўзбекистон-Латвия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалалар ҳамда Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжалланган юкларни Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш масаласи муҳокама қилинади.


Томонларнинг, шунингдек ЕИнинг Марказий Осиёдаги ҳозирлиги, НАТО ва минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш каби масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.


Хабарларга кўра, Латвия Ташқи ишлар вазири Тошкент сафари давомида Ўзбекистонда фаолият юритаётган латвиялик тадбиркорлар билан ҳам учрашишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG