Линклар

logo-print

Далай Лама 75 ёшга тўлди


Тибетликлар диний раҳнамоси Далай Лама бугун 75 ёшга тўлди.


Шу муносабат билан жаҳоннинг турли бурчакларидан таниқли сиёсий ва диний арборблардан Далай Ламага табриклар келмоқда.


Ҳозирги кунда Ҳиндистоннинг Ҳимолай тоғларига яқин Маклеод-Ганж қишлоғида истиқомат қилувчи Далай Лама бугун уни табриклаш учун қишлоққа тўпланган 5 000 дан ортиқ зиёратчи олдида нутқ сўзлади.


Далай Лама 1959 йилдан буён сургунда яшамоқда. Расмий Пекин Далай Ламани Тибет мустақиллигига эришиш йўлида сепаратчилик фаолияти юритаётганликда айблайди. Бироқ Тибетнинг қувғиндаги етакчиси бу каби иддаоларни инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG