Линклар

logo-print

Ўшда комендантлик соати бекор қилинмайди



-Ўш шаҳрида жорий қилинган комендантлик соатини бекор қилиш ҳали эрта, дея баёнот берди Ўш вилояти коменданти Бақит Алимбеков.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат жанубида вазият ҳануз кескин ва қалтислигигича қолмоқда, ўтган ой қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида рўй берган этник тўқнашувлар юзасидан бошланган текширув ишлари эса давом эттирилмоқда.

- Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва хавфсизлик кучлари, хусусан назорат пунктларида ишлаётган ходимлар устидан бизга анчагина шикоят аризаси келиб тушди. Бугунги кунда айтишим мумкин, 20дан ортиқ киши жазоланди. Милициянинг бир қанча ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди, бундан ташқари беш шахс милициядан қувилди, деди Ўш вилоят коменданти.

Қонли воқеалар юзасидан 500дан ортиқ жиноят иши қўзғатилган, хунрезликларга алоқадорликда гумон қилинган 60дан зиёд шахс қўлга олинган. Айни пайтда Озодлик радиосига телефон қилаётган ўшликлар ҳам шаҳар бўйлаб хавфсизлик кучларининг зачистка амалиётлари ҳануз давом этаётгани ва бундай амалиётлардан¸ асосан¸ ўзбеклар жабр кўраётганини билдирмоқдалар.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, июн ойидаги хунрезликлар чоғида 300дан ортиқ киши нобуд бўлган.

Бироқ мустақил манбалар Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятидаги қонли тўқнашувлар қурбонлари сони 2000 дан ортиқ бўлганини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG