Линклар

Эрон музокаралар тарафдори эканини айтмоқда


Эрон жаҳоннинг қудратли олти давлати билан ўз ядровий дастурини қайта муҳокама қилишга тайёр эканини маълум қилди.


Хабарларга кўра, Эрон ҳукумати вакили Сайид Жалилий ушбу мазмундаги мактубни бугун
Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Кэтрин Эштонга юборган.


Жалилий сўзларига кўра, агар олтилик вакиллари Эрон томонидан қўйилган айрим талабларга рози бўлса, музокараларни 1 сентябр куни қайта бошлаш мумкин.


Олтилик таркибига БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ҳамда Германия киради. Мазкур давлатлар яқинда Хавфсизлик кенгаши томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган янги санкцияларни қўллаб-қувватлаган эди.

XS
SM
MD
LG