Линклар

logo-print

Жон МакКейн Обама режасини танқид қилди


Въетнам уруши ветерани сенатор МакКейн Афғонистон ва Ироқдаги АҚШ ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш учун бу икки мамлакатга тез-тез бориб туради.

Въетнам уруши ветерани сенатор МакКейн Афғонистон ва Ироқдаги АҚШ ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш учун бу икки мамлакатга тез-тез бориб туради.

АҚШ Сенатининг ҳарбий масалалар бўйича махсус қўмитаси аъзоси, таниқли республикачи сенатор Жон МакКейн Афғонистонга сафар қилди.


АҚШ сенатори Жон МакКейн Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида яқин ҳафталар ичида ўтказилиши режаланган ҳарбий амалиётлар терроризмга қарши кураш уринишларида муҳим рол ўйнашини алоҳида таъкидлади.


АҚШ сенатори Қандаҳорда ўтказилажак амалиётларни муҳим деб атаган бўлса-да улар бошланиши билан талафотлар сони ҳам ортиши мумкинлигини билдирди.


- Қандаҳорнинг ғалаба ёки мағлубиятга етакловчи йўл эканини толиблар ҳам яхши тушунади, у ердаги амалиётларнинг қандай тугаши Афғонистондаги можаро натижасига катта таъсир кўрсатади, деди республикачи сенатор.


АҚШ сенатори халқаро кучларнинг Қандаҳорда ғалаба қозонишига ишонишини маълум қилди.


- Ишончим комил, биз Қандаҳорда мувафаққиятга эришишимиз мумкин ва албатта¸ ғалаба қозонамиз. Бу биз учун муҳим ҳудуддир ва агар биз у ерда ғалаба қозонсак, қолган уринишларимизда ҳам ғалаба қозонамиз, деди сенатор Жон МакКейн.


Бироқ республикачи сенатор 2008 йилги президентлик сайловида ўзини мағлуб қилган Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Барак Обаманинг келаси йилдан бошлаб АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш режасини кескин танқид қилди.


-Бу ердаги ишларни ниҳоясига етказмасдан туриб биз ўз душманимизга Афғонистонни тарк эта бошлашимизни айтмаслигимиз лозим, деди Жон МакКейн.


АҚШнинг MSNBC телеканалига берган интервюсида сенатор Жон МакКейн танқидига жавоб берган мамлакат вице-президенти Жозеф Байденга кўра, Оқ уй маъуриятининг Афғонистондаги стратегияси хавфсизлик учун масъулиятни президент Ҳамид Карзай ҳукуматига юклашни назарда тутади.


- Биз Афғонистон хавфсизлик кучларини имкон қадар тез фурсатда ушбу жараёнга жалб қилмоғимиз даркор, зотан у ерда умрбод қолиш ниятимиз йўқ, деди Жозеф Байден.


Сенатор Жон МакКейн билан биргаликда Афғонистонга яна бир республикачи сенатор Линдсей Граҳам ва мустақил сенатор Жозеф Либерман сафар қилди. Бу ерда АҚШ расмийлари Афғонистон ҳукумати расмийлари ва мамлакатдаги халқаро кучларнинг янги қўмондони генерал Дэвид Петреус билан учрашдилар.


Бундан икки ҳафта муқаддам АҚШ Сенати генерал Дэвид Петреусни Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг янги қўмондони этиб тайинлаган эди.


Бундан бир оз аввал эса Оқ уй расмийларини кескин танқид қилган генерал Стенли МакКристал президент Барак Обама қарори билан АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони лавозимидан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG