Линклар

Елизавета II БМТда нутқ сўзлайди


Буюк Британия қироличаси Елизавета II бугун БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди.


84 баҳорни қаршилаган қироличанинг тинчлик ва бирдамлик мавзуида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Елизавета II илк бор БМТ минбаридан туриб 1957 йилда нутқ сўзлаган.


Британия қироличасининг Ню Йорк сафари чоғида 2001 йилнинг 11 сентябр кунги қўпорувчилик амалиёти қурбонлари хотирасига ўрнатилган ҳайкал пойига гул чамбар қўйиши кутилмоқда.


Ню Йоркка келишдан аввал Елизавета II Канаданинг бир неча шаҳарларида бўлиб, турли xайрия тадбирларида иштирок этди.

XS
SM
MD
LG