Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Кэмерон қийноқ ҳақидаги иддаолар ўрганилишини айтди


Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ўз давлати махсус хизматлари чет давлатларда террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинган шахсларни қийноққа солишгани ҳақидаги даъволар ўрганиб чиқишини айтди.

- Бу юзадан мустақил тергов ўтказамиз. Маҳбуслар таҳқирланишида Британиянинг ҳам алоқаси бор-йўқлиги аниқланади, деди Кэмерон.

Сўнгги бир неча кун ичида Британия рўзномаларида келиб чиқиши фаластинлик бўлган бир қанча шахснинг Покистонда тутқинликда бошдан кечирганлари ҳақидаги кўрсатмалари эълон қилинди.

Улар тутқинликда ўта қўпол таҳқирлашлар билан юзма-юз келганликлари ва бундай қўполликларда Британия махсус агентларининг иштироки бўлганини даъво қилишди.

Британия расмийлари эса бу даъволарни рад этишмоқда.
XS
SM
MD
LG