Линклар

logo-print

Қирғизистон Бакиев экстрадициясини қайта сўраш ниятида


Қирғизистон ҳукумати 7 апрел куни ҳокимиятдан ағдарилган Қурмонбек Бакиевни экстрадиция қилишини сўраб, Беларусга такрор сўровнома йўллайди.

“Интерфакс” агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу ҳақда Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати раҳбари ўринбосари Азимбек Бекназаров маълум қилган.

Бекназаровнинг сўзларига кўра, шу вақтга қадар Қурмонбек Бакиевни Қирғизистонга бермаслик сабаби у ерда легитим ҳокимиятнинг йўқлиги билан изоҳланган эди. Аммо сўнгги референдум чоғида Роза Ўтунбаева мамлакатнинг қонуний президентига айланди, дейилади Бекназаров баëнотида.

Апрел воқеаларида президентлик курсисидан ағдарилган Қурмонбек Бакиев Беларусдан бошпана топган эди. Қирғизистон муваққат ҳукумати уни намойишчиларнинг оммавий равишда ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG