Линклар

logo-print

Митровицадаги портлаш "қасддан содир этилмаган зўравонлик"


Сербия президенти Борис Тадич яқинда Митровица шаҳрида ўтган тинч намойишлар чоғидаги портлашни “қасддан содир этилмаган зўравонлик”, деб атади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қилган чиқиши чоғида Тадич этник албан ҳукуматини воқеага нисбатан бир томонлама муносабат оқибатларидан огоҳлантирди ва агар бундай инцидент яна такрорланса, Сербия Косовода халқаро кучлар мавжудлиги масаласига муносабатини қайта кўриб чиқишини айтди.

Ўтган жума куни Митровица шаҳрида этник серблар ўтказаётган тинч намойишлар чоғида номаълум шахслар икки бомбани портлатган эди. Оқибатда бир киши ўлди, 12 киши жароҳатланди.

Косово Сербиядан мустақиллигини 2008 йили эълон қилган эди. Айни пайтда ҳам НАТО кучлари Косово хавфсизлигини таъминлашда давом этмоқда.

Косово Ташқи ишлар вазири Искандар Ҳусайний Сербия томони “Косово сербларига таъсир кўрсатиш, уларни манипуляция қилишни тўхтатиши лозим”лигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG