Линклар

Британия Афғонистоннинг хавфли минтақасидан қўшинини олиб чиқади


Британия Афғонистон жанубидаги энг қайноқ нуқталардан бирига жойлаштирилган қўшинларини олиб чиқади.

Британия Мудофаа вазири Лайам Фокснинг 7 июл куни парламентда қиладиган чиқишида Британия қўшинлари Ҳелманд вилоятидаги қайноқ нуқта бўлган Сангин туманини йил охирига қадар тарк этишини маълум қилди.

Британия қўшинлари халқаро кучлар Афғонистонга киритилган 2001 йилдан буён айнан шу туманда катта талофот кўрган — 99 нафар аскарини йўқотган.

Айни пайтда Буюк Британиянинг Афғонистондаги 10 минглик қўшинининг асосий қисми Ҳелманд вилоятига жойлаштирилган.

Ўтган ойда Британия қўшинлари бу вилоятдаги халқаро қўшинлар қўмондонлигини АҚШ ҳарбийлари бошқарувига топширган эди.
XS
SM
MD
LG