Линклар

Исроил Бош вазири БМТ Бош котиби билан учрашади


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу бугун БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашади.

Бунга қадар Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан музокаралар ўтказган Нетаняҳу Исроил ва АҚШ муносабатларига дарз кетгани ҳақидаги хабарларни мутлақо инкор қилди.

Айни пайтда у Исроил учун асосий таҳдид Эрон ядровий дастуридан келадиган таҳдид эканини таъкидлар экан, Теҳронга қарши АҚШ қўллаган санкцияларни олқишлашини айтди.

АҚШ президенти Барак Обама эса бу масалада Теҳронга босим ўтказишда давом этишини билдирди.

Шунингдек, Вашингтонда учрашган томонлар Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик музокараларини кейинги уч ой давомида бошлаш зарурати ҳамда бу борада Исроил томонининг нияти қатъий эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG