Линклар

Ўзбекистонлик бангфурушлар ҳийласи фош этилди


Москванинг Воскресенск шаҳрида бир гуруҳ ғаройиб бангфурушлар суд қилинди. Айтилишича¸ тўрт ўзбекистонлик бундан бир неча йил аввал маҳаллий милиция ходимлари диққатини ўзига жалб қилган.

Бир неча йил олдин Москвага иш ахтариб келиб иш топмаган тошкентлик Сергей Смирнов, Кирилл Смирнов, Андрей Агарев ва Салихзян Нагимуллинлар ноиложликдан Москва остонасида йирик наркотик савдо тармоғини яратган.

Милиция ходимларининг сўзларига кўра, уларни қўлга олиш жуда қийин бўлган, чунки бангифурушлар умуман телефон орқали гаплашмаган ва ўзаро СМС орқали мулоқот қилишган. Наша савдосига тегишли сўзлар ўрнига эса¸ судланувчилар махсус кодланган сўз ва бирикмалардан фойдаланишган. Масалан, "наша" сўзининг ўрнига улар "туя" иборасини ишлатган.

Қўлга олингандан кейингина уларнинг бу ҳийласи сабаблари ошкора бўлди: наркобаронлар туғма кар ва соқов экан.
XS
SM
MD
LG