Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:38

Эркин микрофон - Ўш мэриясидан ўзбеклар ҳайдалмоқда


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу хабарни Ўш қирғинига қадар шаҳар мэриясида фаррош бўлиб ишлаган¸ 7 июл куни эса мэрия биносига бориб ҳарбий ва милициялар кўз олдида калтакланиб қайтган ўзбек аëли етказди.



Озодликдан бўлсангизлар¸ етказмайсизларми шу гапларни?

дейди Ўзбекистон ҳукумати ва халқига мурожаат қилган ўшлик Абдушукур. Бу суҳбатдошимиз Ўшдаги яқинларидан олган хабарларга таяниб, шаҳардаги ўзбеклар ҳамон таъқиб қилинмоқда, дер экан бу вазиятда халқаро кучлар ёки Ўзбекистон ҳукуматининг аралашувисиз муаммо ҳал бўлмайдиган кўринади, дея гап бошлади.

- Мен Қирғизистонданман. Олмаотага ишлагани келганман. Исмим Абдушукур. Қирғизистонда умуман катта жанжаллар бўлибди. 12 июл кунига ҳам қаттиқ режалари бор экан. Ўзбекларга сюрприз бўлади¸ деяпти. “Сенлар чиқ Ўзбекистонга” деб қувлаëтган экан. Чораси борми шунинг¸ иложиси борми? Ўзбекистон томондан ëрдам кирадими ë кирмайдими?

Озодлик: Бу савол бизга бериладиган савол эмасда. Бу саволни Ўзбекистон ҳукуматига бериш керак. "Эркин микрофон" орқали Ўзбекистон ҳукуматига айтар гапингиз бўлса¸марҳамат айтинг.

- Бизнинг ҳамма оила аъзоларимиз ўша ëқда юрибди. Ўшанга ëрдам тегса¸ яхши бўлади. Бу президентдан ëрдам бўладими? Ë қараб туришаверадими? Чора кўрилмайдими? Сюрпризимиз бор¸ деяпти. Ўзбекларни қўрқитиб юракларини тушириб бўлдию. Қанча-қанча уйларни ëқиб юборишиб уйсиз қолдию булар. Ëрдам келаяпти деяптию¸ уларга ҳеч нарса келмаяптию.

Озодлик: Қирғизистонда яқинларингиз қолганми?

- Қолганда. Шунинг учун мен бу ердан Озодликка телефон қилаяпман. Ўзбекистонда 25 миллион аҳоли борку. Ëрдамга ўтмайдими? Шунча ўзбек ўлиб турса¸ қараб туришаверадими? Ўшликларнинг бойваччалари чиқмайдими? Жой соламан демасдан¸ сиëсатга аралашиб¸ керакли нарсаларни олиб бермайдими? Озодликдан бўлсангизлар¸ етказмайсизларми шу гапларни¸ дейди ўшлик Абдушукур.


Ўш мэрияси¸ касалхоналарида хизмат қилган ўзбеклар ишдан ҳайдалмоқда

деб хабар беради ўшлик Гулчеҳра Ниëзова. Ўшдаги қирғинга қадар шаҳар мэриясида ишлаган¸ аммо хунрезликлардан сўнг ўзбек бўлгани учунгина ишдан ҳайдалган бу аëл чоршанба куни Озодликка сим қоқиб¸ Ўшда ўзбекларга нисбатан зўравонликлар давом этаётганини ўзи мисолида ҳикоя қилди:

- Бир пайт орқага қарашимни биламан, толпа келиб битта шеригимизни бостириб бошидан ушлаб¸ сочидан тортиб уриб кетди. Биз у қизни юпатамиз десак¸ бизга югурди. Ажралиб чиқа олмай қолдим қўлидан. Бешта қиздан биттаси қочиб улгурди. Қолганларни тепкилаб ташлади. Мени маҳкам ушлаб олишиб битта бола югуриб келиб қўлимдан ушлаб роса урди. Сочларимни юлишди. Орқа тарафимга қўлини қўйиб туриб шундоқ кўйлагимни пастигача йиртиб ташлаб роса уришди. Роса одам кўпайиб кетди. Бақираяпмиз¸ биров ëрдам бермайди. Милициялар турибди¸ солдатлар турибди¸ ҳаммаси томоша қилаяпти. Роса бошимга калтаклар едим. Бетимни зўрға тўсиб олувдим¸ сочларимни юлишди. Эркаку хотин роса ëмон қилишди.

Озодлик: Сиз мэрияда ишлайсизми?

- Ҳа.

Озодлик: Фамилиянгиз нима?

- Ниëзова. Мелисахонасини ўзбек қизлари тозаларди. Уларни чиқариб юбориб қирғиз қизларни олди. Битта хотин келини билан қилаяпти. Қолган қизларни чиқариб юборди. Мен муниципиалнийда ҳам ишлайман. У ҳам мэрияга қарайди.

Озодлик: Ким бўлиб ишлайсиз у ерда?

- Пол ювамиз¸ хоналарини тозалаймиз. “Булар кириб юрса¸ документацияларни ўқийди” деб ишдан чиқариб юборди. Битта бизда эмас¸ бошқа ерларда ҳам чиқариб юбораяпти. Ўзи уруш-жанжал бўлиб турибди¸ биз қандай қилиб кўчага чиқамиз. Касалхоналарда ҳам 21 июлдан ишга чиқса чиқди¸ чиқмаса ҳаммасига расчëт деб юборибди¸ дейди Гулчеҳра Ниëзова.


Сабр тилашдан ўзга чорамиз йўқ...

Айни пайтда, Ўзбекистондан сим қоққан аксар мухлислар ҳам Қирғизистон жанубида бўлаётган воқеаларга муносабат билдириш истагини билдирмоқдалар.

- Самарқанд вилоятидан Озодлик мухлисиман. Қирғизистонда яшовчи ўзбек биродарларим¸ сизларнинг бошингизга тушган оғир кулфатдан биз ҳам ниҳоятда қайғудамиз. Сизларнинг қайғуларингизга шерикмиз. Ўзбекистондаги барча инсонпарвар кучларнинг ҳаммаси ëрдам бериш истагида. Аммо бунинг иложи йўқ. Замон талабига тўғри келмайди. Шундай қилиб ўзбек биродарларга сабр тилаймиз. Яқинда бир эшиттиришларингизни эшитдим. Бир қизларни айтиб бўлмайдиган даражада зўрлашган экан. Шу қизларимизга ҳам сабр-қаноат. Қирғизларга инсоф тилаймиз Оллоҳдан. Жоним ачигандан шу гапларни гапирмоқчи эдим¸ дейди самарқандлик суҳбатдошимиз.


***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG