Линклар

Битлз барабанчиси Ринго Стар 70 ёшга кирди



Афсонавий Битлз гуруҳи барабанчиси Ринго Стар 70 ёшга тўлди. Ўзининг 70 йиллик тўйини Рингто Стар Ню Йоркнинг "Hard Rock Cafe"си ҳамда Таймс-скверида нишонлади.

- Ҳали ўзимни 70 ёшга тўлгандек ҳис этганим йўқ, чунки ҳали кечагина бор-йўғи 69да эдим, деди Ринго Стар ўз мухлислари даврасида қилган ҳазиломуз чиқишида.

Ринго Стар 60-йилларда довруғи оламга ёйилган Битлз тўртлигининг ҳозирда тирик қолган икки намоёндасидан биридир.

Битлз солисти Пол МакКартни ҳозир яккахон қўшиқчи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Машҳур битлзчилар Жон Леннон 1980 йилда ва Жорж Ҳаррисонлар эса 2002 йилда вафот этган.
XS
SM
MD
LG