Линклар

Кубада сиёсий маҳбуслар озод қилинади


Испания ҳукумати Кубада озод қилиниши кутилаётган 52 нафар сиёсий маҳбусга бошпана беришга тайёр эканини эълон қилди.


Бу ҳақда Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос Гавана шаҳрида қилган чиқиши чоғида маълум қилди. Испания Ташқи ишлар вазири Гаванада Куба президенти Раул Кастро ва архиепископ Ҳайме Ортега билан учрашиб мамлакатда қамоқ жазосини ўтаётган сиёсий маҳбусларни озод қилиш масаласини муҳокама қилди.


Хабарларга кўра, Куба ҳукумати яқун кунлар ичида беш нафар сиёсий маҳбусни озод қилади. Келаси уч-тўрт ой давомида эса қолган маҳбуслар ҳам озодликка чиқарилади.


Куба ҳукумати сўнгги бир неча йиллар давомида илк бор кўп сонли сиёсий маҳбусларни озод қилмоқда.

XS
SM
MD
LG