Линклар

logo-print

Футбол бўйича янги жаҳон чемпиони 11 июл куни аниқланади



Жанубий Африка республикаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал баҳсига тараддуд кўрмоқда.


11 июн куни бошланган жаҳон биринчилиги 11 июл куни ўз ниҳоясига етади. Айнан шу куни Нидерландия терма жамоаси Йоҳаннесбургдаги стадионда Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.


6 ва 7 июл кунлари бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида Нидерландия Уругвайни, Испания эса Германия терма жамоасини мағлуб этди. 10 июл куни Германия ва Уругвай ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинда эса учинчи ўрин соҳиби аниқланади.


Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов биригадаси жаҳон чемпионати давомида жами бешта ўйинга ҳакамлик қилишга муяссар бўлди. Кўпгина кузатувчилар ва футбол мутахассислари Эрматовнинг ҳакамлик қилиш услубига юқори баҳо бермоқдалар.

XS
SM
MD
LG