Линклар

Покистон Хитой билан ҳамкорликни кучайтирмоқда


Хитой сафарини давом эттираётган Покистон президенти Осиф Али Зардорий хитойлик ҳамкасби Ху Цзинтао билан учрашиб хавфсизлик ва савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилди.


Урашув якунида ҳар иккала давлат раҳбари терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши биргаликда курашишга ваъда бердилар.

Синхуа ахброт агентлиги тарқатган хабарга кўра, айни пайтда ҳар иккала давлат қўшинлари Хитойнинг Нингхуа Ху автоном округида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.


Хабарларга кўра, Осиф Али Зардорий ва Ху Цзинтао учрашувидан сўнг бир неча соҳаларда алоқаларни ривожлантиришни назарда ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

XS
SM
MD
LG