Линклар

Норвегияда Ал-Қоидага алоқадорликда гумонланган ўзбек қўлга олинди


Норвегия полицияси Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорлик ва қўпорувчилик амалиёти содир этишда гумон қилинган уч нафар шахсни қўлга олди. Хабарларга кўра, қўлга олинган шахслардан бири ўзбекдир.


Норвегия хавфсизлик хизмати тарқатган хабарга кўра, қўлга олинган шахслар АҚШ ва Буюк Британияда терроризмда гумон қилинган шахслар билан яқиндан алоқада бўлган. Маълум бўлишича, Норвегия полицияси бир йил давомида мазкур шахсларни кузатиб борган.
Қўлга олинган шахслардан бири уйғур ва учинчи шахс асли ироқлик бўлган. Ҳозирча ушбу шахсларнинг исми-шарифи ошкор қилинмади.


Норвегия матбуоти тарқатган хабарга кўра, қўлга олинганлар мамлакат ҳудудида қўпорувчилик амалиёти содир этишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG