Линклар

logo-print

Афғонистонда коррупция кўлами муттасил ошмоқда


-Афғонистонда коррупция даражаси 2007 йилдагига нисбатан икки баробарга ошди, дейилади Integrity Watch ташкилотининг бугун эълон қилинган ҳисоботида.


Ташкилотга кўра, 2009 йил давомида Афғонистон фуқаролари давлат амалдорларига салкам бир миллиард доллар атрофида пора берган. Ташкилот томонидан ўтказилган сўровда қатнашган 6500 шахсдан қарийб 2130 нафари¸ ëки сўралганларнинг учдан бир қисми давлат идорасидаги ишини ҳал қилиш учун пора беришга мажбур бўлганини тан олган.


Афғонистон фуқаролари фикрича, ҳукумат даражасида урчиган коррупция туфайли Толибон ҳаракати ўз мавқеини аста-секин мустаҳкамлаб бормоқда.


Айни пайтда Integrity Watch ташкилоти Афғонистонда авж олган коррупция ушбу давлатдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган халқаро ҳамжамият уринишларига путур етказишидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG