Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Тошкент туяқуш сиëсатини тутмасин!

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Ўш ва Жалолободдаги қирғиндан жабрланганларнинг аксари бўла туриб¸ яна уларнинг айбдорга чиқарилишига Ўзбекистон ҳукумати эътироз билдириши лозим¸ дейди андижонлик Одилжон ака.



Ўш¸ Жалолобод фожиаси учун ўзбек ҳукумати жавобгар


дейди Андижоннинг Марҳамат туманидан Одилжон ака.

- Андижоннинг Марҳамат шаҳридан Одилжон. Ўшдаги воқеаларнинг ҳаммасига Ўзбекистонни айбдор деб биламан. Нимага деганда¸ мана Ўзбекистон ниҳоятда катта мамлакат. Биз катта миллатмиз¸ бошқамиз деймиз¸ лекин ўзбекларни ўз билганича ташлаб қўйганмиз. Мисол учун¸ мана Ўш ва Жалолободда 70 фоиз ўзбеклар яшайди. Мана 20 йил олдин бўлган маҳалда ҳам худди ҳозирги сингари фалонча текшираяпти¸ пистонча текшираяпти деб¸ текшир-текшир қилди. Лекин ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. У маҳалда ҳарқалай совет даври эди. СССР нинг охирги кунлари эди. Ўша ерда ота-оналар борда. Ўша ерга борганман. Шунда кўрганман.

Ҳозир мана бу бўлгани¸ иккинчиси¸ ниҳоятда хунук бўлди. Лекин Ўзбекистондан ҳеч қанақа реакция йўқ. Шуни айтмоқчи эдимда. Ҳеч бўлмаса тўполонда нима қилмаганга яраша ҳозир бутун дунë нималарини¸ бошқаларини жалб қилиб¸ мана бечора ўзбеклар қамалаяпти экан. Телефонда гаплашиб билиб турибман. Шунга ҳеч бўлмаса сиëсий томондан ëрдам берса бўлмайдими?

Ўзбекистонни мен бутун дунëдаги ўзбекларнинг пойтахти деб биламан. Биз ўзбек халқи “Биз Бобурнинг авлодимиз¸ Амир Темурнинг авлодимиз” деб мақтанишни биламиз¸ лекин мақтанган маҳалимизда шуни кўрган¸ билган одамлар нима деб ўйлаши мумкин? Шунга мен ҳайронманда. Ўзбекистон ҳеч нарса билмагандай тутаяпти. Туяқушдай калласини қумга тиқиб олиб ҳеч нарсани кўрмаяпман дегани билан бўлмайдию. Кўриб турибдию бошқалар. Шунга одамнинг қони қайнаб кетар эканда. Ўзбекистондан ҳеч реакция йўқда. Айниқса¸ президентимиз¸ ҳайронман энди. 10 кунми¸ бир ҳафтами қочоқларга жой берди¸ униси майли. Лекин мана ҳозир касалигача қайтариб юборди. Ҳозир 25 миллион ўзбек халқи бўлса¸ шунинг ярмидан кўпи секретний хизмат. Шуларини ишга солмайдими? Билдирмайдими ўзбекнинг борлигини? Мана Туркия Исроилни қилаяптию. Ҳаво йўлини бекитди¸ бошқа қилди¸ кечирим сўра¸ деяпти. Тўққизта одам ўлганига шунақа қилаяпти булар. Бизда нима бўлиб кетди¸ дейди Одилжон ака.


Лайлак тинч

Қирғизистондаги ўзбеклар қурч яшайдиган нуқталардан бирида уруш олови ëқилишига йўл қўймадик¸ дейди бизга қўнғироқ қилган Лайлак тумани турғуни.

- Худога минг қатла шукур¸ Лайлак тинч турибди. Биздан ҳам чиқди. Ўзбекларнинг лидерлари чиқиб қирғизларнинг лидерлари билан¸ қирғиздан бир-иккита нацистлар чиқди. Уни қирғиз болаларнинг ўзи уриб ташлади. Ўзбеклардан чиққанини ўзбек болалар уриб¸ олиб кириб кетди. Мана шундай қилиб босиб турди Лайлакни. Овчи деган интернационал қишлоқда бўлди анча. Лайлак тинч. Маркази Исфана шаҳри. 90 фоизи ўзбек. Яхши турибди ҳозирча. Ҳамма қўрқувда лекин. Ҳозирча яхши. Тўйлар бўлаяпти. Ўшда уже айтишларича¸ ўзбек деган сўз¸ ўзбек деган¸ умуман концлагердан ҳам ошиб кетдида булар. Ўзбекларнинг уйига кириб ўтириб олди¸ точкаларни тортиб олаяпти¸ милициялар ураяпти. Издевателствода. Бундай олганда геноциддан ўтказиб юборган ўзлари. Ҳозир икки кунми сал жим бўлиб турди. Ҳозир яна бошланди. Ўзбекча айтганда¸ сизлар чопонга ўраб ëзганинглар бу. Қоғозга ўраб ëзганинглар¸ мингдан юзини ëзаëтган экансизларда бўлмаса¸ дейди лайлаклик суҳбатдошимиз.


Ўш тутқунлари

Ўшда ҳар бир ўзбек йигити гаровга олиниб пул эвазига қўйиб юбориладиган матоҳга айланди¸ дейди Ўшнинг Қорасув кўчасидан қўнғироқ қилган Нодира Соипова.

- Мародëрство бўлди деб¸ биз кетган пайтда бу ерда фақат эркаклар қолганку. Эркаклар қолганда “ҳамма ëқ тинчиди” деб туриб ҳар бир оиладан ëш ўспирин йигитларни олиб чиқиб кетиб “Сен нима иш қилгансан? Қандай иш қилгансан?” деб қийнаяптида. Ота-онаси пул бергандан кейин қўйиб юборишаяпти. УВД гами¸ ГОВД гами олиб чиқишаяпти.

Озодлик: Сизнинг яқнинларингиздан конкрет бировни олиб кетишдими?

- Кеча соат 9 ларда комендант соати бошланганда бизнинг маҳалламиздан 20 тача болани олиб чиқиб кетди. Бугун саҳар эрталаб соат 6.30 -7 лар чамасида тепа маҳалладан болаларни ухлаëтган жойида олиб чиқиб кетган. Улар қуролланган бўлгани учун уларга қарши тура олмаймизда. Шунинг учун улар ҳақ бўлаяпти ҳозир¸ дейди Нодира Соипова.


Каримов бизга фуқаролик берсин

деган таклифни илгари сурди бозорқўрғонлик Алишер исмли йигит.

- Бозорқўрғон райониданман. 1974 йилда туғилганман. Алишербекман. Бизнинг кейинги аҳволимиз тўғрисида қайғуриб телефон қилаëтган эдим. Бизнинг келажагимиз нима бўлади? Каримов бизга фуқаролик бермаса¸ Қирғизистонда тинчлик бўлмаса¸ қаерга борсак бўлади? Ҳозир Ўзбекистон бизга фуқаролик берганда яхши бўларди. Ëки бизнинг келажагимиз ҳақида қайғурадиган одам ëки қандайдир ташкилотлар борми? Шу ҳақда нима дея оласиз¸ дейди Алишер.


Алвидо қурол

Биз ўзбекларга қурол керак эмас¸ бизга тинчлик керак¸ деб гапини якунлади бозорқўрғонлик Алишер.

- Яна бир ўтинчим шуки¸ мисол учун тинч яшаб турган аҳоли¸ мана Худо хоҳласа¸ жанжал тугади. Бундан икки кун олдин 20 та киши автомат билан келишаяптида¸ Пармонов Пўлат ака деганни “Сизда қурол бор экан” деган важ билан олиб чиқиб кетаяпти. Бунга биз розимиз¸ лекин мен ўйлайманки¸ тинч яшаб турган аҳолининг олдида ички ишлар ходимлари автомат бўлмаса ҳам қуруқ ўзи келса ҳам бўлаверади. Чунки бу ерларда уруш бўлгани йўқда. Масалан¸ бу ерлар тинч. Бу ерларга автомат билан келиб элга ғулғула солишнинг нима кераги бор¸ демоқчиманда. Аëл кишиларга “уйингдан чиқма¸ отиб ташлайман” деган гаплар бўлганда. Бу конкрет илгари куни бўлган воқеа. Масалан¸ тушдан кейин соат 4 ларда бошланган бўлса¸ кечқурун қўйиб юборибди¸ деб эшитдик. Сузоқ шаҳрига олиб борган¸ сўроқ қилинган¸ қўйиб юборилган. Мақсад олиб кетишда эмас. Мақсад автомат билан келганда. Халқ саросимадада ҳозир. Ҳозир халқ қуролни кўрса¸ қўрқаяптида. Халқ тинчликни хоҳлайди. Халққа қуролнинг кераги йўқ. Қуролсиз келиб ҳам ҳар қанча суҳбат¸ ҳар қанча одамни олиб чиқиб кетса бўлади. Биз шуни хоҳлаяпмиз. Тошбақанинг тоши бўлмаса¸ чаëннинг ниши бўлмаса¸ бўрининг тиши бўлмаса. Масалан ниши йўқ¸ тиши йўқ тошбақага ëпишмайди. Бўрининг тиши¸ чаëннинг ниши бўлмагандан кейин тошбақага тошнинг кераги йўқ - у кимдан ҳимояланади¸ дейди бозорқўрғонлик Алишер.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG