Линклар

ЕИ АҚШга банк маълумотларини беради



Европа парламенти америкалик терговчиларга терроризмда гумон қилинган шахсларнинг Европа банкларидаги ҳисоб рақамларига оид маълумотларни қўлга киритишга рухсат берувчи шартномани маъқуллади.


Шартноманинг дастлабки лойиҳаси Европа парламенти депутатлари томонидан инкор қилинган эди. Янги келишув 5 йилга мўлжалланган бўлиб, ЕИнинг Европол полиция бошқармаси АҚШ терговчиларига берилаётган маълумотларни назорат қилиб боради. Мазкур шартнома август ойидан бошлаб кучга киради.

XS
SM
MD
LG