Линклар

logo-print

АҚШ жосуси деб топилган Сутягин Венага келтирилди


Россия ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб Россияда қамалган ядровий олим Игор Сутягин бугун Венага олиб келинган.


Олимнинг Венага келтирилиши АҚШ ва Россия ўртасида жосус алмаштириш жараёнининг дастлабки қадами ўлароқ баҳоланмоқда.


Россия ахборот агентликлари Сутягиннинг адвокати Анна Ставицкаянинг “олим бугун Венага келтирилди” деган сўзларидан иқтибос келтирдилар.


Бундан бир оз аввал
Россия ҳукуматининг Ғарб давлатлари фойдасига жосуслик қилишда айбланиб, мамлакатда қамалган олим Игор Сутягинни яқинда АҚШ да қўлга олинган рус жосуслардан бирига алмаштириш ҳаракатида экани борасида хабар тарқатилди.


Бугун Ню Йоркда Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланаётган 10 нафар шахс устидан маҳкама жараёни бошланади.


Чоршанба куни АҚШ федерал прокуратураси мазкур шахсларга нисбатан якуний айблов хулосасини эълон қилди. Жосусликдан ташқари, ҳибсга олинган шахслардан 9 нафари пул ювиш операцияларида айбланмоқда.

Сутягиннинг отаси аввалига КГБ¸ сўнгра ФСБнинг хориждаги жосуси бўлиб ишлаган Анна Чапманга алмаштирилиши тахмин этилмоқда.



XS
SM
MD
LG