Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:17

Ўзбекистонда қимматлаган бензин энди қаҳатлашмоқда


Пойтахт Тошкентда қисман ишлаëтган "UzGazOil" шаҳобчаларининг вилоятларда ëпиқ қолаëтгани айтилмоқда.
Пойтахт Тошкентда қисман ишлаëтган "UzGazOil" шаҳобчаларининг вилоятларда ëпиқ қолаëтгани айтилмоқда.

Бензин нархи 15 фоизга ошганидан бир ҳафта ўтиб вилоятлардаги ҳайдовчилар бензинни асосан “қўлдан” олишга мажбур қолганларидан шикоят қилишмоқда. "UzGazOil"нинг вилоятларда ëпиқ қолаëтгани муаммонинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.


Фарғонадаги ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида бензин йўқ, 1220 сўмлик бензинни қўлдан 1600 сўмга олишга тўғри келмоқда, дейди фарғоналик Абдулазиз.

- Мана бугун бензин проблема. Ҳеч ким бензин топа олмаяпти.

Озодлик: Ҳеч қайси заправкада йўқми?

- Йўқ¸ қўлдан олишаяпти. Қўлда 1600 сўмдан АИ 80 бор.

Озодлик: АИ 91-АИ 92 қуядиганларчи?

- Уларга бензин йўқ ҳозир. АИ 80 зўрға бор. АИ 91 йўқ¸ дейди Абдулазиз.

Абдулазизнинг айтишича, вилоятларда асосан АИ 80 маркасидаги бензин сотилади¸ холос. Ундан сифатлироқ бензинни кўрмаганимизга анча бўлди, дейди у.

- Охирги пайт ўзи бензин проблема бўлиб келаëтган эди. Битта акахон “АИ 91 қуймай қўяверинглар. Бир цистерна 91 билан бир цистерна 80 ни аралаштириб ҳаммасини 91 деб сотишаяпти. Ундан кўра АИ 80 қуйганинглар яхши” деб гапирди¸ дейди Абдулазиз.

Марғилонлик Абдуллоҳ эса куни кеча ёқилғи қуйиш шаҳобчасидан бензин қуйишга муваффақ бўлган. “Заправкада” бензин қуйиб берадиган йигит бензин келганидан хурсанд бўлиб кетди шекилли, хаёл суриб бензинни тошириб юборди, дейди Абдуллоҳ.

- Бензин чиқиб қолди яна. Бемалолмаску¸ бор.

Озодлик: Охирги марта қачон олувдингиз?

- Кеча қуйдим.

Озодлик: Неча пулдан?

- 1220 сўмдан.

Озодлик: Заправкаданми?

-Ҳа. Яна пластикда қуйдим. Ҳеч нарса демади. Полний бак дедим. Қуяëтган бўлиб тошириб юбориб ўтирибди. Ëнидаги кнопкага уриб қолган эди¸ қарасам тошириб юборган экан¸ дейди Абдуллоҳ.

“Самарқанднинг Ургутида ҳам бензин йўқ. Ëқилғи шаҳобчаларига бензин уч-тўрт кунда бир марта олиб келинади. Биз ҳам қўлдан қуяябмиз”, дейди ургутлик Сайфиддин ака.

- Бензин жуда кам ўзи.

Озодлик: Заправкаларда йўқми?

- Уч-тўрт кунда бир келиб турибдида.

Озодлик: Қўлда неча пулдан бўлаяпти?

- 1600 дан. Ҳамма жой ҳар хилда¸ дейди Сайфиддин ака.

Андижонда ҳам бензин тақчил, дейди Алишер ака. Бу ерда қўлда сотиладиган бензин нархи 2000 сўмгача боради.

- Бензин йўқ заправкаларда. Чиқаяпти ҳар кунию¸ очеред катта. Текканга тегаяпти¸ тегмаганга тегмаяпти. Қўлларда қиммат.

Озодлик: Қўлда неча пул?

- 2000 сўмгача сотаяпти.

Озодлик: Қанақа бензин у?

- АИ 80. 2000 энди бу энг тепаси. 1500-1600-1700 ларга ҳам бор¸ дейди Алишер ака.

АИ 80 бензинининг нархи 1220 сўм бўлса-да, шаҳобчада бензин нархини “заправка”нинг хўжайни белгилайди, боз устига уриб ҳам қолади, дейди Алишер ака.

- Ўзи нархи ошди. 1220 сўм бўлди. Заправкада 1250 сўмдан сотаяпти.

Озодлик: Нархни заправкачининг ўзи қўйиб олаверадими?

- Ҳа¸ бемалол. Усти бор дейди¸ расходимиз бор¸ дейди.

Озодлик: Уриб ҳам қоладими?

- Э¸ дадаси келса ҳам уриб қолади. Қасам ичганку у.

Озодлик: 10 литрдан қанча уради?

- Энг инсофлиси 10 литрдан ярим литр уради¸ дейди Алишер ака.

Ўзбекистонда ёқилғи нархи 1 июлдан оширилди.

Ai-80 автобензини – бир литри 1220 сўм
Ai-91 автобензини – бир литри 1350 сўм
Ai -92 автобензини – бир литри 1350 сўм
Ai-93 автобензини – бир литри 1350 сўм
Ai-95 автобензини – бир литри 1500 сўм, қилиб белгиланди

Нархлар 15 фоизга оширилган кунлари бензин бироз бемалол бўлиб турди. Тошкентдан олинган маълумотларга кўра, пойтахтда шу кунларда ҳам бензинни ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидан олиш мумкин.

Лекин вилоятларда нархлар оширилганидан бир ҳафта ўтиб, бензин яна “дефицит” бўлиб қолди. Алишер аканинг айтишича, бунинг асосий сабаби ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига бериладиган бензиннинг маълум қисми “заправака” хўжайинлари томонидан қўшимча даромад олиш мақсадида четга сотаётганидадир.

Заправкачиларнинг хоҳлагани бўлиб қолди¸ масалан беш тонна бензин чиқса¸ тўрт тоннасини сотиб бир тоннасини олиб қўяди. Устига қўйиб сотувчиларга беради. Кейин улар олиб бориб сотаяпти¸ дейди Алишер ака.

Ҳокимият идоралари ҳам бундан хабардор, лекин оддий одамларнинг муаммолари уларни қизиқтирмайди, аксинча бундай муаммоларни яратиш уларнинг манфаатида, дея давом этади Алишер ака.

- Масалан¸ одамларга сувни танқис қилиб қўйса¸ одамлар сув топишдан бошқа нарсага овора бўлмай қолади. Машина ҳам ҳозир одамларнинг ярми бўлса¸ битта одамнинг машинаси юриши учун¸ албатта¸ бензин қуйиши керакда. Бензин қуйгани ярим кунини сарфлаши керак. Яъни муаммо чиқариш керак. Халқ ўша муаммонинг ечими билан овора бўлиб қолиши керак. Бошқа нарса тўғрисида ўйламаслиги керак. Битта муаммо ечилса¸ иккинчиси чиқиб туриши керакда. Чунки халқнинг фикрлашга вақти қолмаслиги керак. Бўлмаса ҳозир бензин муаммо бўладиган замонми¸ дейди андижонлик суҳбатдошимиз.

Айни пайтда, Тошкентда собиқ “Зеромакс” ширкатига қарашли ва давлат тасарруфига ўтказилган “UzGazOil” ёқилғи қуйиш шаҳобчалари давлат томонидан ижарага берилиши мумкинлигига оид хабарлар пайдо бўлди.

“УзГазОйл” корхонасининг ўзини таништирмаган вакили бу гапларни инкор қилди.

- Унақа гап йўқ ака. Ерунда ҳаммаси. Ҳаммаси бўлмаган гап.

Озодлик: Сотиб олсак бўлмайди¸ шунақами?

- Бўлмаган гап. Умуман нотўғри гап.

Озодлик: Бундан кейин нима бўлади “УзГазОйл”? Ишлайверадими?

- Бунақа маълумиотлар айтилмайди ака, дея гапни қисқа қилди “УзГазОйл” ходими.

“Зеромакс” ширкатининг собиқ ходимига кўра, ҳозирда “УзГазОйл” корхонаси акцияларининг катта қисми давлат фойдасига ўтказилган. Агар давлатнинг ҳақиқатан “УзГазОйл” шаҳобчаларини ижарага бериш нияти бўлса, бунинг ортида яна пул қилиш таъмаси бўлиши керак, дея тахмин қилади у.

- Агар ижарага бериб¸ ўзи юргазиб қанақадир миқдорини давлатга тўлайверадиган бўлса¸ яна эски системага қайтадида. Давлатнинг яна битта пул ишлаш йўли бўлади¸ дейди исми сир қолишини истаган собиқ “Зеромакс” ходими.
XS
SM
MD
LG