Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:54

Эрон раҳбари яна шартларни илгари сурди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз мамлакатининг ядровий дастури масаласида АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари билан муайян шартлар асосида музокараларни қайта тиклашга рози эканини билдирди.

Нигерияда ўтаëтган ривожланаётган давлатлар саммитида қатнашаётган Эрон раҳбари Аҳмадийнажод бунинг учун энг аввало Вашингтон Исроилнинг ядровий стратегияси борасидаги позициясини аниқлаб олиши кераклигини айтди.

Исроил ҳозир минтақадаги ядровий арсеналга эга ягона давлат сифатида кўрилади. Аммо Исроилнинг ўзи ядровий қуролга эга эканлигини шу пайтгача расман тан олмаган.
XS
SM
MD
LG