Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:08

Сребреница қатлиомига 15 йил тўлмоқда


Боснияда Сребреница қатлиомининг 15 йиллиги муносабати билан 5000 га яқин киши мамлакат бўйлаб юриш қилади.

Хотира тадбири қатнашчилари Босния шимол-шарқидаги Низук қишлоғидан Сребреницагача бўлган 110 километрлик масофани пиёда босиб ўтишади.

-Мен қурбон бўлган биродарларим учун бутун умр қарздорман ва уларнинг хотираси учун юришда қатнашаман¸ дейди юриш қатнашчиларидан бири, Босния уруши даҳшатини бошдан кечирган Мирсад Малич.

1995 йилдаги Босния уруши даврида 8000 га яқин мусулмон босниялик серблар армияси томонидан ўлдирилган эди. Бу қатлиом Европа тарихидаги энг мудҳиш воқеалардан бири ҳисобланади.

Европа парламенти 11 июлни Сребреница қатлиоми қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилган.
XS
SM
MD
LG