Линклар

logo-print

АҚШ Россия билан жосусларни алмашмоқда


АҚШ матбуоти тарқатган хабарга кўра, Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган 10 нафар шахс АҚШ ҳудудини тарк қилган.


Ассошиэйтид пресс агентлининг ҳукумат расмийларига таяниб хабар қилишича, рус жосуслари Москвага юборилган.


Бундан бир оз аввал Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев Ғарб давлатлари фойдасига жосуслик қилганликда айбланган тўрт кишини авф этишини эълон қилди.


Пайшанба куни АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб Россияда қамалган ядровий олим Игор Сутягиннинг Венага олиб келингани хабар қилинди.


АҚШ Федерал тергов бюроси ўтган ой Россиянинг 10 нафар жосуси қўлга олингани, улар 1990 йиллардан буён АҚШда туриб, Россия Ташқи разведка хизматига ишлаганликда айбланаётганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG