Линклар

logo-print

Қирғизлар Юлдуз Усмоновага бойкот эълон қилди



Қирғизистонда ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Юлдуз Усмонова қўшиқлари ва дискларига бойкот эълон қилинди.


Қирғизистон телеканали тарқатган хабарга кўра, мамлакат бозорларида Юлдуз Усмонова дисклари йўқ қилинмоқда, бундан ташқари Усмонова қўшиқлари радиостанция эфирларидан олиб ташланмоқда.


Ўтган ой Ўзбекистон Халқ артисти, мамлакат парламентининг собиқ депутати Юлдуз Усмонова Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида рўй берган қонли воқеаларга аталган "Қирғизларга" деб номланган қўшиқ айтган эди.


Қирғизистон Маданият вазирлиги мазкур қўшиқни таҳлил қилиш мақсадида санъатшунослар ва маданият арбобларидан иборат махсус қўмита ташкил қилди. Ушбу қўмитанинг ўз хулосасини яқин кунлар ичида Қиғизистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилиши кутилмоқда.


Айни пайтда Қирғизистон Маданият вазирлиги матбуот вакили Соҳиба Қодирова сўзларига кўра, Қирғизистон томони “бундай қўшиқларнинг қайтарилмаслигини талаб қилиб” Ўзбекистонга норозилик нотаси юборган.

XS
SM
MD
LG