Линклар

Саккизоëқ Паул Испанияни жаҳон чемпиони қилди


Германиянинг Обернхаузен шаҳридаги аквариумда сақланаëтган машҳур фолбин-саккизоёқ Паул футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси ғалабасини башорат қилди.


Европа телеканалларида тўғридан-тўғри намойиш қилинган тадбир чоғида саккизоёқ Паул Испания байроғи билан белгиланган контейнердаги овқатни танлади. 11 июл куни Испания терма жамоаси Йоҳаннесбург шаҳрида Нидерландия терма жамоасига қарши майдонга тушади. 10 июл куни эса Германия ва Уругвай ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсда учинчи ўрин соҳиби аниқланади.


Жаҳон чемпионати давомида Паул Германия терма жамоасининг шу кунгача ўтказган барча ўйинларини 100 фоиз аниқлик билан башорат қилди.


Германия терма жамоаси ярим финал баҳсида Испанияга мағлуб бўлгандан сўнг, кўпгина ғазабнок немислар саккизоёқ Паулни одамлар кўз ўнгида пишириб ейиш таклифи билан чиқдилар.


Айни пайтда 9 июл куни Паул Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун ўтказиладиган баҳсида Германия терма жамоасининг Уругвай жамоасидан ғолиб чиқишини башорат қилди.

XS
SM
MD
LG