Линклар

logo-print

Эркин микрофон - "Россиядаги ўзбеклардан маслаҳат сўрайман"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дер экан Россиянинг Кимрай шаҳрига ишлагани бориб¸ у ерда иш берувчи томонидан алданиб¸ на иш¸ на пул ва на бошпанасиз қолган Руслан исмли ўзбекистонлик йигит.


Ўзбекистон матбуотидан мутлақ норозиман

дер экан Самарқанддан қўнғироқ қилган Холисбек бир муштарий сифатида ўзбек матбуотининг бугунги аҳволидан қониқмаслигини айтади.

- Абдулла Қодирий “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли” деган. Шу ўринда мен¸ масалан ҳозир совет даврини ëмонлайдилар. Лекин ўша давр¸ қайта қуриш деймиз¸ 1985-1991 йилларда¸ Ўзбекистондаги кўп газета ва журналлар кенг маънода халқ минбарига айланиб улгурган эди. Ўша даврда "Муштум"¸ "Ўзбекистон адабиëти ва санъати"¸ "Ëш ленинчи" газеталарида мухолиф фикрлар ҳам эълон қилинар эди. Масалан¸ Муҳаммад Солиҳга қарши қаратилган мақолалар эълон қилинган эди 1989 йилда. "Совет Ўзбекистони" ва "Правда востока" газеталари эълон қилган эди. Ўшанда Муҳаммад Солиҳнинг ўшанга қарши ëзилган “Рост қайда¸ ҳақиқат қайда” деган мақоласи эълон қилинган. Бу гапларни айтаëтганим ўша даврни қўмсаш эмас. Ҳозирги даврда кундуз куни чироқ ëқса ҳам ўша мақолани топиб бўлмайди. У даврда ошкоралик¸ демократия маълум бир фоиз бор эди. Бир газетхон сифатида гапираяпманда.

Озодлик: Демак¸ сиз ўзбек матбуотининг бугунги аҳволидан қониқмайсиз?

- Йўқ¸ умуман норозиман. Масалан¸ мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситаларига доир ўнлаб қонунлар қабул қилинди. Бу фақат жаҳон жамоатчилигининг кўз ўнгида “мана бизда ҳам шунақа қонун бор” деб айтиш учун қабул қилинган. Амалда бу қонун бирор марта ижро этилгани йўқ. Масалан¸ бирор марта ўзгача фикр газетада ëритилгудек бўлса¸ бошига Дилмурод Саййид ëки Хайрулла Ҳамидовнинг куни тушади. Ошкоралик йилларида Ўзбекистон телевидениесида “Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари”¸ “Ахборот танқид қилади”¸ “Келинг очиқчасига гаплашайлик” ва бошқа танқидий руҳдаги кўрсатувлар бор эди. Ўзбекистон радиосида яқин яқингача “Қармоқ”¸ “Дунë” эшиттиришлари бор эди. Кейинги йилларда ўша эшиттиришлар ҳам йўқолиб кетди. Ўзбекистонда матбуот эркинлиги қачон бўлади? Ҳозирги сиëсий режим ўзгарсагина ўсиши мумкин¸ дейди самарқандлик Холисбек.


Ота-онамни жуда соғиндим¸ чегара қачон очилади??


20 йил аввал Тожикистондан Сурхондарёнинг Термиз шаҳрига келин бўлиб тушган Севинч исмли аёл кейинги пайтда ўзбек-тожик чегарасида пайдо бўлган муаммолар туфайли ота-онаси аҳволидан хабар ололмаётганидан нолийди.

- Чегара қачон очиларкин¸ деб телефон қилган эдимда. Бекилгани учун бора олмаяпман.

Озодлик: Қачон бекилган?

- Анча бўлиб қолди.

Озодлик: Қайси постдан ўтардингиз?

- Сурхондарëнинг нимасига қарашли қанақадир пост. Борсак қўймаяптида. Бир ойдан ошдида. Борсак¸ “У ëқдан чақирув қоғози бўлса¸ кейин ўтиш мумкин. Бўлмаса мумкин эмас” дейишаяпти. Чақирув қоғоз бўлса Тожикистондан¸ улар почта орқали жўнатар экан¸ бу ерга келгандан кейин олиб борсам¸ қўяр экан. Бўлмаса қўймас экан.

Озодлик: Олдин бунақамасмиди?

- Йўқ. олдин шундай ўтиб кетардик. Паспортга печат урарди¸ шундай ўтиб кетаверардик. Шунинг учун телефон қилган эдим. Қачон очиларкин демоқчи¸ эдим. Ота-онамни соғиндим¸ дейди Тожикистондан Сурхондарёнинг Термиз шаҳрига келин бўлиб тушган Севинч исмли аёл.


Россияда алданган ўзбек ҳикояси

Россиянинг Кимрей шаҳридан қўнғироқ қилган асли наманганлик 21 ёшли Руслан мушкул вазиятга тушиб қолганини айтиб, Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлардан унга йўл-йўриқ кўрсатишларини илтимос қилади.

- Кимрей шаҳридамиз. Озгина қийналдик. Шунга телефон қилдим. Ишладик бир-икки ой¸ пулни бермади¸ бунинг устига урди. Ҳозир юрибмиз кўчада. Левий ишлаб юрибмиз. Кунда кўчада турамиз.

Озодлик: Қанча пулингизни бермади?

- Ҳар ойига 15 мингдан бераман¸ деган эди. Бермагандан кейин биз иложсиз чиқиб кетдик. Ҳозир ҳам бошлиқлардан қочиб юрибмиз. Кўриб қолса¸ яна уради.

Озодлик: Нимага урди?

- Энди мен русчани яхши тушунмайнманку. Бир нарсани айтса¸ мен тушуна олмай қолсам сразу югуриб келиб дарров урарди. Битта бола касалхонага ҳам тушиб қолди. Олти ойлик пулини бермади у боланинг.

Озодлик: Касалхонага урганидан кейин тушдими?

- Ҳа¸қаттиқроқ уриб ичини эзиб қўйган экан. Ўша бўйича кетди.

Озодлик: Бирор ташкилотга¸ ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилмадингизларми?

- Биз билмаймизда қаерга мурожаат қилишни. Документларимизнинг ҳам сроклари тугаган. Документ қилай десам пул йўқ. Шунга бош қотиб сизларга телефон қилган эдик.

Озодлик: Ëтиб туришга бирор уй борми?

- Ҳа бор. Ҳозир квартирада турибмиз. Яна беш кундан кейин сроги тугайди. Яна унга пул бериш керак. Ҳар бир кишига 3000 дан. Ҳозир шуни ҳам топишнинг иложи бўлмаяпти. Яна бу ерда еб-ичишимиз бор.

Озодлик: Россияга сизларни ким олиб келган эди?

- Бу ерга бир ҳамқишлоғимиз чақирган эди¸ келдик. Келган кунимиз¸ масалан кечаси билан чарчаб келдик. Эртасига ишга тушдик. Шу бўйича озгина пул жўнатдим. Энди бошида. Ундан кейин ҳали пул жўнатганим йўқ. Уйга телефон ҳам қила олмайман. Дадамнинг ўзи телефон қилиб “Телефонингга пул ташлаб қўяйми” дейди. Мен бу ерда ҳижолат бўлиб кетдим¸ дейди Руслан.


Хўжайинимиз яхши....

Руслан ҳамюртларидан кўмак кутаётган бўлса, андижонлик Тўлқинжон Каримов Россиядаги ишлари жойида эканлигини айтади.

- Бу ерда ҳамма шарт-шароитларимиз яхши. Вагончамиз бор. Вагончада икки киши яшаймиз.

Озодлик: Нима иш қиласизлар у ерда?

- Қурилишда ишлаймиз.

Озодлик: Ишлар қийинмасми?

- Йўқ. Ишлар ҳозирча яхши. Яшаш шароитимиз яхши. Бу ерга милиция¸ миграциондагилар текшириб келмас экан. Ўрмоннинг ичидада бу. Еб-ичишимиз яхши.

Озодлик: Ош қилиб турасизларми?

- Хоҳлаган кунимиз ош. Бу ерда кўл бор. Зериксак¸ ўша ерга бориб чўмилиб¸ у ер бу ерларни томоша қилиб келамиз.

Озодлик: Унда яшашларингиз яхши эканда.

- Айтаяпманку¸ Худога шукур нолийдиган эмас. Ишимиз¸ ҳамма ëқ яхши.

Озодлик: Ойликлар қанча эди?

- Меҳнат ҳаққимиз еб-ичиб¸ продукта¸ ëтоқдан ташқари ойига 15 минг рубл берадида бизга. Долларга ўтказадиганбўлсак¸ 450 билан 500 долларнинг ўртасида бўлади.

Озодлик: Бундан қанчасини Ўзбекистонга жўнатасиз?

- Ўзбекистонга ҳаммасини жўнатамиз. Продуктани бу ерда ўзлари қилиб бериб кетади. Телефонга солсанглар¸ бошқа деб 5-10 сўм беради. Шу билан эплаб тирикчилик қиламиз. Ундан кейин топган пулимизни уйга жўнатамиз.

Озодлик: Унда иш берувчи яхши эканда.

- Иш берувчи ҳам яхши. Кўз тегмасин¸ ҳозирча яхши. Хўжайинимиз арман¸ дейди андижонлик Тўлқинжон Каримов.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG