Линклар

BP нефтни тўхтатиш борасида янги усулларни қўлламоқда


British Petroleum ширкати Мексика кўрфазида денгиз тубида ёрилган нефт қувури устига улкан қопқоқ ўрнатиш ниятида.


Жорий йилнинг апрел ойида кўрфаздаги нефт платформасида рўй берган авариядан сўнг денгиз тубида жойлашган қувур ишдан чиқди ва ундан кунига, айрим тахминларга кўра, 60 минг баррел нефт сувга оқиб чиқа бошлади.


Британиянинг BP ширкати вакилларига кўра, денгиз тубига ўрнатиладиган копқоқ кунига 80 минг баррел атрофида нефтни йиғиб олиши мумкин.


Денгизга оқиб чиққан нефт эса аллақачон АҚШнинг қирғоқ бўйидаги бешта штатигача етиб келди. Бундан ташқари нефтдан бир қанча денгиз қушлари, делфинлар ва сув тошбақалари нобуд бўлди.


Мексика кўрфазидаги ушбу табиий офат оқибатларини бартараф этишда British Petroleum ширкати АҚШ ҳукуматининг кескин танқиди ва катта босимга учраб келмоқда.

XS
SM
MD
LG