Линклар

Афғонистонда НАТО карвони нишонга олинди


Афғонистоннинг Ҳўст вилоятида НАТО карвони йўлида кучли портлаш содир этилди.


Ҳўст вилояти ҳокими матбуот вакили Мубарез Задрон сўзларига кўра, вилоятнинг Мандо Зайи туманида худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани НАТО ҳарбий карвони йўлида портлатиб юборган.


Бироқ НАТО матбуот вакили Кэти Кендрик ҳарбийлар машинаси йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келганини билдирди. Ҳозирча мазкур портлашда кўрилган талофотлар ҳақида ҳеч қандай маълумот ошкор қилинмади.

XS
SM
MD
LG