Линклар

logo-print

Покистондаги портлашларда 100дан ортиқ киши нобуд бўлди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда жума куни содир этилган иккита портлаш оқибатида 100дан ортиқ киши нобуд бўлди, яна шунча одам тан жароҳати олди.


Покистон расмийларига кўра, Моҳманд вилоятида маҳаллий бошқарув кенгаши биноси ёнида иккита портлаш содир этилган. Портлаш рўй берган ҳудудга яқин жойлашган бир неча бино вайронага айланган.


Расмийларнинг билдиришича, ушбу портлашларда бошқарув кенгаши биносида катта йиғин ўтказаётган маҳаллий қабила етакчилари нишонга олинган.


Бу жорий йил бошидан буён Покистон ҳудудида энг кўп талофот кўрилган қўпорувчилик амалиёти бўлди. Мазкур портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG