Линклар

logo-print

НАТО амалиётида оддий фуқаролар нобуд бўлди


НАТО қўмондонлиги Афғонистон шарқида олиб борилган амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакилларидан олти киши нобуд бўлгани, бир неча шахс жароҳат олганини эътироф этди.


Хабарларга кўра, ушбу воқеа пайшанба куни Пактика вилоятининг Жани Ҳел туманида рўй берган. НАТОнинг билдиришича, ҳарбийлар томонидан отилган ракета нишондан ўтиб кетган ва тинч аҳоли бўлган ҳудудга қулаган. Бундан бир кун аввал эса Ғазни вилоятида НАТО учқичлари амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатида Афғонистон қўшинларининг олти аскари нобуд бўлгани хабар қилинди.


Шунингдек бугун Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида австралиялик аскар нобуд бўлди. Хабарларга кўра, жорий ой давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда Австралиянинг жами олти аскари нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG